ЕИнинг Братислава саммитида Brexit масаласи муҳокама этилади

Жаҳон 16 Сентябрь 2016 3323

ЕИга аъзо 27 давлат раҳбарлари 16 сентябрь куни ЕИга раислик қилаётган Словакия пойтахтида тўпланишади. Улар, Буюк Британиянинг ташкилотдан чиқиши муносабати билан Европа ҳамжамияти келажагини муҳокама этишади. Давлат ва ҳукумат раҳбарларининг Братиславада ташкил этилаётган норасмий учрашуви Бирлашган қироллик вакилисиз ташкил этилади. 

"Раҳбарлар Британиянинг ЕИдан чиққанидан сўнг, ташкилотни унга аъзо 27 давлат томонидан ислоҳ қилишга туртки берувчи сиёсий мунозараларни бошлайди", - дейишган ЕИ Кенгашида. 

"Хусусан, улар ЕИ фуқароларининг хавотирларига қандай қилиб самарали жавоб беришни муҳокама этишади. Братислава саммитининг мақсади асосий чақириқлар ва истиқболдаги вазифаларни аниқлаб, жорий фаолиятни белгилаб олишдан иборат", - дейилади хабарда.

Европа Кенгаши маъмуриятида маълум қилишларича, кенгаш раҳбари Дональд Туск барча давлат раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказган. Унда, ЕИ олдида турган учта асосий масала: ноқонуний муҳожирлик, терроризм ва иқтисодий вазиятни муҳокама этган. 

Брюсселдаги дипломатик манбанинг журналистларга маълум қилишича, ЕИ етакчилари Болгариянинг Туркия билан чегараларида қочқинлар оқимига қарши туриши учун ушбу мамлакатга чегарачилар ва ускуналарни юборишни таклиф этишлари мумкин. 

"Бундан ташқари, давлат раҳбарлари ЕИ чегараларини кесиб ўтаётган киши ҳатто ҳамжамият фуқароси бўлса ҳам маълумотлар базаси орқали текширилиши хусусида бир қарорга келишади", - деган манба.

Кўпроқ янгиликлар