FIFA TMS тадқиқотига кўра, бутун дунё клублари янги футболчиларни харид қилиш учун жами 3,72 миллиард доллар сарфлаган. Бу ҳақда FIFA TMS хабар беради.

Европанинг 5та етакчи давлати - Англия, Франция, Германия, Италия ва Испания клублари эса 2,75 миллиард доллар сарфлаганлиги маълум қилинди.

Энг кўп харажатни Англия жамоалари томонидан амалга оширилган - 1,167 миллиард доллар. Кейинги ўринларни эса Германия (522 млн), Италия (444 млн), Испания (441 млн) ва Франция (173 млн) жамоалари қайд этган.