41 ёшли Сираах Абрахам ўз автомобилида ўғрилар ҳужумининг қурбонига айланди. Жанубий-африкалик тадбиркор ўз уйига йўл олганида икки жиноятчи уни машинасидан олиб чиқишга ҳаракат қилишди. Ҳужум оқибатида жиноятчилар қуролдан фойдаланиб, икки метр масофадан Абрахамнинг кўкрагига ўқ узишди. Ўқни эса Huawei P8 Lite смартфони тўхтатиб қолди.

Смартфон эркакнинг чап ёнидаги чўнтагига солинган эди. Ўқ тўғри юрак томон учди, бироқ у танага етиб бормаган бўлса ҳам, унинг зарба кучи бир неча сония жабрланувчининг юрагини тўхтатиб қўйди. Абрахамнинг 16 ёшли қизи отасини автомобили ёнида топиб олганидан сўнг уни касалхонага олиб боришди.

Huawei металл рамка билан қопланмаган ва мутлақо пластикдан тайёрланган. Бироқ у икки метрдан отилган ўқни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди. Суратларда кўриш мумкинки, ўқ ён панелга келиб тушиб, орқа панель орқали чиқиб кетгунига қадар тўхтаган.