Италиянинг собиқ президенти Карло Адзелио Чампи 95 ёшида, Римда ҳалок бўлди. Бу ҳақда La Republica хабар бермоқда.

Мамлакат бош вазири Маттео Ренци сиёсатчининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган. Ренци ўз твиттерида Италия учун катта хизмат қилган ушбу шахснинг хотирасига ҳурмат билдиришини ёзиб ўтган.

Маълумот учун: Чампи Италияда 1999 йилдан 2006 йилга қадар президентлик қилган эди. У турли йилларда мамлакат бош вазири, халқаро ҳисоб-китоб банкининг вице-президенти лавозимларида ишлаган.