Apple Tree Communications компанияси машҳур кишиларнинг турли ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сонини ҳисоблаб чиқиб, ижтимоий тармоқлардаги энг машҳур одамлар рейтингини тузди. Ушбу рейтинг Sport нашри томонидан чоп этилди.

Apple Tree ҳисоб-китобига кўра, ижтимоий тармоқларда энг машҳур шахс "Реал" ва Португалия терма жамоаси футболчиси Криштиану Роналду бўлди. Ижтимоий тармоқларда унинг 238 млн обуначиси бор. 

Энг машҳур аёл эса хонанда Тейлор Свифт бўлди. Twitter, Facebook, Instagram ва бошқа ижтимоий тармоқларда унинг умумий ҳисобда 246 млн обуначиси бор. Унинг ортидан хонандалар Кэти Перри (219 млн), Селена Гомес (205 млн) ва Рианна (190 млн) келмоқда.

Энг машҳур инсонларнинг етакчи йигирматалигидаги 13 киши мусиқа соҳаси билан боғланган, рўйхатдагиларнинг 60 фоизи аёлларни ташкил қилган, рейтинг иштирокчиларининг 65 фоизи АҚШда яшайди.