"Барселона" ҳужумчиси Неймар ёзда бир нечта клублар билан музокара ўтказганини тан олди. 

Неймарнинг агенти Вагнер Рибейро таъкидлашича, мижозига ПСЖ 40 миллион евро йиллик маош таклиф қилган. Шунингдек, агентнинг сўзларига кўра, парижликлар Неймарнинг номи бериладиган янги қурилаётган меҳмонхоналардан футболчига маълум фоиз ажратиб беришни ҳам ваъда қилишган.

"Чиндан ҳам бир нечта жамоалар билан музокаралар ўтказдим, аммо "Барселона"да қолишга қарор қилдим. Чунки, мен бу ерда бахтиёрман. "ПСЖ"нинг таклифи ҳақидаги маълумотни тасдиқлай олмайман. Аниқ рақамлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман", — дейди Неймар.

Манба: Tribuna.uz