Стокгольм аппеляция суди WikiLeaks ташкилоти асосчиси Жулиан Ассанжни ҳибсга олиш бўйича чиқарилган қарорни ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда, суд маҳкамаси хабар қилган. 

"Аппеляция суди ҳибсга олиш ордерини бекор қилиш хусусида берилган мурожаатни қаноатлантирмади. Бу борада бошқа мажлис ўтказилмайди", -деб қайд этган суд. 

Австралияликнинг адвокатлари шу билан саккизинчи марта ордерни бекор қилиш хусусида ариза топширишган эди. 6 йил муқаддам, Швеция суди жинсий тажовузда гумон қилинган Ассанжни қўлга олиш тўғрисида буйруқ берганди. Адвокатлар, 2010, 2014 ва 2015 йилларда, шунингдек, 2016 йил 22 январида БМТнинг ноқонуний озодликдан маҳрум этиш бўйича ишчи гуруҳи Ассанжнинг озодлиги чекланганини асоссиз деб топгач, яна бир бор мурожаат қилганди.