Тошкент шаҳрининг Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишувида янги йўл ўтказгич қурилиши бошланади. Олти йўлакли янги йўл ўтгазгичнинг узунлиги 600 метрни ташкил этади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимияти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шаҳар ҳокимлик маъмурияти 16 сентябрдан бошланадиган қурилиши ишлари йўл ҳаракатига ноқулайлик туғдириши ва айрим ҳолатларда чекловлар бўлиши ҳақида ҳайдовчилар ва йўловчиларни огоҳлантирган.