Uber ҳайдовчисиз таксиларини йўловчилар билан синай бошлади

Технология 16 Сентябрь 2016 4562

Uber компанияси муқобил бошқарув тизимига эга таксиларини ҳақиқий йўловчилар билан синовдан ўтказа бошлади. Янги хизматнинг намунавий дастури Пенсильвания штати Питтсбург шаҳрида бошланган.

Ҳозирча, ушбу хизматда Uber компаниясининг энг содиқ мижозлари фойдаланишлари мумкин. Бунда, Ford Fusion седани негизида барпо этилган муқобил таксининг ҳайдовчи ўриндиғида компания ходими бўлади. 

Америка қонунчилигига кўра, муқобил транспорт воситасининг руль ўриндиғида ҳар доим мутахассис бўлиши шарт. У, кутилмаган вазиятларда бошқарувни ўз қўлига олиши талаб этилади. Uber ҳайдовчисиз такси хизматини Питтсбургда ярим йил аввал бошлаган эди. Автомобиллар лазер сканерлари, радарлар ва юқори ўлчамли камералар билан жиҳозланган.

 

Кўпроқ янгиликлар