Украина ҳукумати 2017 йилги давлат бюджети лойиҳасини тасдиқлади

Жаҳон 16 Сентябрь 2016 2889

Украина вазирлар маҳкамаси 2017 йилги давлат бюджети лойиҳасини ЯИМнинг 3 фоиздан кўп бўлмаган дефицити ва ЯИМнинг 3 фоиз даражада ўсиши билан тасдиқлади.  

Ҳужжат тасдиқлангандан кейин Олий радага кўриб чиқишга берилади.

Украина бош вазири Владимир Гройсманнинг айтишича, ҳужжатга кўра, 2017 йилда жами бюджетнинг даромадлари 876,9 млрд гривенни (33,3 млрд доллар) ташкил қилиши керак. Бунда давлат бюджети дефицити 77,5 млрд гривенни (2,9 млрд доллар) ташкил қилиши кутилмоқда. 

Гройсман кейинги йилга давлат бюджетига киритилган инфляция кўрсаткичи ҳақида ҳеч нарса маълум қилмади.

 

Кўпроқ янгиликлар