Ўзбекистон президенти сайловларида иштирок этадиган 21 млн дан кўпроқ сайловчи қайд этилди

Ўзбекистон 16 Сентябрь 2016 44662

Ўзбекистонда 4 декабрда ўтадиган президент сайловларига 21,4 млн дан кўпроқ сайловчи қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов қўмитаси берган маълумотларда келтирилган.

"Сайлов округларининг рўйхатларига киритилган сайловчиларнинг умумий сони 21,435 млн кишини ташкил қилди", деб айтилди хабарда. 2015 йилда ўтган аввалги президент сайловларида  20,798 млндан кўпроқ сайловчи қайд қилинганди.

Марказий сайлов қўмитаси 15 сентябрда сайлов округлари ва улардаги сайловчилар сони ҳамда округ сайлов комиссиялари жойлашган жойлар ҳақидаги рўйхатни маълум қилди.   

Аввалроқ Марказий сайлов қўмитаси президент сайловларига 14 та сайлов округи ташкил этилганини тасдиқлаганди. Сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегараларида ташкил этилган. Қонунчиликка кўра, сайлов участкалари овоз беришдан камида 2 ой олдин ташкил этилиши лозим. Овоз беришда фуқаролар  18 ёшдан иштирок этиши мумкин. Овоз беришда суд томонидан лаёқатсиз деб тан олинган ва қамоқ жазосини ўтаётган шахслар иштирок эта олмайди.

1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 31,807 млн кишини ташкил қилган.

 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53747 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69324 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36487 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20997 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61409 Жамият
«Раҳбарларимиз ишончини оқлаб ишлашда давом этаман». Фарғоналик мудира барчасини рад этди
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 1047 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 688 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 502 Жамият
Кўпроқ янгиликлар