Ўзбекистонлик ёш боксчилар Россияда ўтказилган халқаро турнирда 2 олтин, 3 кумуш ва 1 бронза медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Ўзбекистон, Хитой, Мўғулистон, Афғонистон, Арманистон, Қозоғистон ва Россия давлатларидан саксондан зиёд спортчи иштирокида ўтган халқаро турнирда Сулаймон Латипов ва Улуғбек Дўстмуродов ўз вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Мироншоҳ Иброҳимов, Алёр Норалиев, Улуғбек Мубинов иккинчи ва Ҳасанбой Латифохунов учинчи ўринни эгаллади.