Vertu компанияси люкс таснифидаги янги модели - Signature Touch — Carbon Sport'ни тақдим қилди. Смартфон замонавий талаблардан келиб чиқадиган бўлсак, у қадар юқори баҳоланмаган, лекин компания қурилмалари орасида энг кучли смартфон, дея эътироф этилган.  

Signature Touch Carbon Sport қурилмасининг орқа қисми оловранг теридан ишлаб чиқилган. Ён томондаги ромлари титандан ишланган. Дисплейни эса 130 каратли ёқут панел ҳимоя қилади. Ҳар бир қурилма қўлда йиғилади.

Янги Vertu қурилмаси у қадар юқори баҳоланмаган. Уни 2015 йилнинг флагманларига қиёслаш мумкин. Ушбу қурилма Россияда 968 000 рублга сотилмоқда. 


Экран: 5,2 дюймли диагональ, ўлчами 1920x1080 
Чипсет: Qualcomm Snapdragon 810, саккиз ядро, 64 Бит;
Оператив хотира: 4 ГБ;
Доимий хотира: 64 ГБ, беш форматдаги картани қўллаб-қувватлайди, uSD 64 ГБ'гача;
Камера: асосий камера - 21 Мп ва олд камера - 2,1 Мп;
Аккумулятор: номинал сиғим — 3160 мАч;
Тизим: Android 5.1 Lollipop.