Япониянинг Миядзаки шаҳрида яшовчи 8 ёшли скейтбодчи қиз Vans US Open Pro Skate профессионал сериясининг энг ёш иштирокчисига айланди. Бу истеъдодли қиз ҳақида Be-Street маълум қилди.

Ёш бўлишига қарамай, қиз жуда мураккаб трюкларни бажармоқда ва турли мусобақаларда совринли ўринларни эгалламоқда. 

Скай ва унинг 4 ёшли укаси Оушеннинг биргаликда рўйхатдан ўтган инстаграми бор. Оушен ҳам опаси каби скейтборд билан шуғулланади.