Флоридада 1 млрд тоннага яқин радиоактив сув ичимлик сувини яроқсиз ҳолга келтирди

Жамият 17 Сентябрь 2016 4978

АҚШнинг Флорида штати асосий ерости ичимлик суви манбаига 980 млн тонналар атрофидаги радиоактив сув сизиб ўтган. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият ҳабар қилган, дея ёзмоқда «Би-би-си».

Тампа ёнидаги ўғитлар ишлаб чиқарувчи завод остида улкан қудуқ пайдо бўлгач, зарарли сувнинг оқиши рўй берган. Шу билан оқова сувларини сақловчи иншоотга зарар етган. Сувнинг таркибида заиф радиоактив модда ҳисобланувчи ва ўғитлар ишлаб чиқишда ҳосил бўладиган фосфогипс бўлган. 

Завод хўжайини бўлган Mosaic компанияси ушбу ҳодиса хавфли эмаслигини билдирган. Компания маълумотларига кўра, ифлосланган сув, ичимлик суви тортиб олинадиган жойгача етиб бормаган. Ҳозирда, қудуқдаги сув тортиб олинмоқда. 

Таъкидланишича, компаниянинг ўзи 3 ҳафта мобайнида воқеа ҳақида лом-мим демаган. 


 

Кўпроқ янгиликлар