Россиянинг "Газпром" ва Франциянинг Total компанияларидан иборат консорциум Боливиядаги "Инкауаси" табиий газ конини ишга туширди. 

"Инкауаси" Боливияда ишга туширилган энг йирик газ ва конденсат конларидан биридир. Унинг ишлаб чиқариш қуввати кунига 50 минг баррелга баҳоланади. Коннинг табиий захиралари бугунги кунда 70,8 млрд куб метр газ ва 4,8 млн тонна суюқ конденсатга баҳоланган.

Қазиб олинган газ Боливиянинг ички бозорига етказилади ҳамда Аргентина ва Бразилияга экспорт қилинади. Коннинг ўзлаштирилиши билан Total E&P Bolivie (50 фоиз), Gazprom International (20 фоиз), TecPetrol de Bolivia (20 фоиз), YPFB Chaco (10 фоиз) шуғулланади.