Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги тақдири нима бўлади?

Жаҳон 17 Сентябрь 2016 23769

Аввал ҳам хабар берилганидек, 16 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилотининг 25-юбилей саммити бўлиб ўтди. Унда, режаланганидек, МДҲни замон талабларига мослаштириш масаласи кун тартибининг асосий мавзуси бўлди. Қозоғистон республикаси шундай ташаббус билан чиққан. Расмий Остона саммитга жиддий ва амалий нуқтаи-назардан ёндашиб, давлат раҳбарларига фақатгина ўта муҳим масалаларни муҳокама этиш таклифини билдирган ҳамда Ҳамдўстлик ижроия органлари ходимини қисқартириш талабини илгари сурган. 

Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбоев бир неча маротаба, ташкилот давлат раҳбарлари ўйлаганидек самарадор бўлмаганини бир неча маротаба афсус билан тан олган эди. Умумий мудофаа кенглиги ва эркин савдо ҳудуди борасидаги умидлар чиппакка чиққан. Бироқ, унинг фикрича, МДҲни ҳозир ҳам сақлаб қолиш мумкин. Жумладан у ўзаро мулоқот майдони бўлиб хизмат қила олади. 

Назарбоев фикрига қўшилган Беларусь раҳбари Александр Лукашенко Ҳамдўстликнинг 25 йиллигининг натижаси унчалик самарали эмаслигини таъкидлаган. Унинг айтишича, мамлакатлар бу борада «ижобий томондан салбий томонга» оғмоқда. Шунга кўра, ҳамкорликнинг бир вақтлар бўлганидек ёрқин онларига қайтиш амри маҳол, деб таъкидлаган Беларусь раҳбари.

Албатта, барча умидлар ўзини оқлагани йўқ, дея тан олган ўз навбатида Арманистон раҳбари Серж Саргсян. Бунинг сабаби эса, унинг фикрича, мустақил республикаларнинг ягона тўхтамга, хулосага кела олмаётганидадир. Саргсян ҳамкасби Назарбоевнинг фикрини давом эттирар экан, МДҲ саммити кун тартибидан иқтисодий мавзуларга оид масалаларни олиб ташлашни таклиф қилди. 

Саммит мезбони, Қирғизистон республикаси президенти Алмазбек Атамбаевнинг қайд этишича, давлат раҳбарлари «МДҲнинг тақдири борасида ва уни ислоҳ қилган ҳолда, замон талабларига мослаштириш борасида» кўпгина мулоҳазаларини билдириб, ниҳоят, келишиб олишган. Шундай қилиб, МДҲнинг юбилей саммити айтарли натижалар билан якунланмаган бўлса-да, ташкилотни ислоҳ қилиш борасида муҳим қадам ташланди, дейиш мумкин. 


 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар