Лос-Анжелесда номаълум киши одамларга қарата ўт очди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши оғир жароҳат олди ва шифохонага ётқизилди. Уларнинг аҳволи ўта оғир дейилмоқда. Бу ҳақда KABC-TV Los Angeles телеканали хабар бермоқда.

Воқеа 16 сентябрь куни Шарқий Ҳолливуд туманида содир этилган.

Полициянинг таъкидлашича, жиноятчи воқеа жойидан яширинишга муваффақ бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жиноятчи лотин америкалик кўринишидаги эркак киши бўлган. Бўйи 175 см атрофида қайд этилган. Жиноятчи бутунлай қора киймда бўлган.