Франция чемпионатининг 5-турида амалдаги чемпион ПСЖ “Кан” меҳмони бўлди. Аввалги турларда дуранг ўйнаб, кўпчиликни ҳайратини оширган ПСЖ бу турга келиб ўзини кўрсатди.

Унаи Эмери шогирдлари “Кан” дарвозасини жавобсиз олти маротаба ишғол қилди. Учрашув Эдинсон Кавани “бенефисе”га айланди. Уругвайлик ҳужумчи учрашувда тўрт маротаба гол уриб, покерга эришди.

Франция чемпионати 5-тур

“Кан” – ПСЖ – 0:6

Голлар: Кавани, 12, 23 (пен), 38, 45+1, Лукас Моура 67, Огустен 78.

Огоҳлантиришлар: Бен-Юссеф 22 – Кимпембе 60.