Рио-де-Жанейрода ўтказилаётган Паралимпия баҳсларининг сўнгги - 17 сентябрь кунги баҳсларида спортнинг тўрт тури бўйича ўзбекистонлик олти нафар спортчи баҳс олиб боради.

Дмитрий Хорлин - 50 метрга эркин усулда сузиш. Саралаш босқичи. Беллашув Тошкент вақти билан 18:19да ўтказилади.

Музаффар Турсунхўжаев, Кирилл Паньков - 100 метрга чалқанча усулда сузиш. Саралаш босқичи. Беллашув Тошкент вақти билан 18:39да ўтказилади.

Мансур Абдурашидов, Фахриддин Ҳамроев - 200 метрга югуриш, Ярим финал. Беллашув Тошкент вақти билан 19:21да ўтказилади. 

Нозимахон Қаюмова - Найза улоқтириш. Финал. Беллашув Тошкент вақти билан 03:41да (18.09.1016)  ўтказилади.


Эслатиб ўтамиз, XV Паралимпия мусобақасида Ўзбекистон жамоаси медаллар сони бўйича 11-ўринда (7-6-17, жами-30та), медаллар сифати бўйича эса 16-ўринда бормоқда.