Сочида Россиядаги жаҳон чемпионатигача қолган вақтни орқага сановчи соат ишга туширилди

Спорт 17 Сентябрь 2016 5328


Россиянинг Сочи шаҳрида 17 сентябрда Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионатигача қолган вақтни орқага сановчи соат тантанали равишда ишга туширилди. Бу соат футбол мухлисларининг бирлашадиган маркази бўлади, деб айтди шаҳар мэри Анатолий Пахомов.

Шу муносабат билан шаҳарнинг Денгиз портидаги хиёбонда соатнинг ишга туширилиши тантанали маросими бўлиб ўтди. Тақвим ва ҳакам табличкаси кўринишидаги Hublot циферблатига эга рақамли соатлар Wi-fi-роутер ва исталган мухлис фойдалана олиши мумкин бўлган ички камера билан жиҳозланган. Жаҳон чемпионатининг рамзи билан тушилган фотосуратни ўз электрон почтасига юбориш мумкин.

"Бу тарихий воқеа, чунки биз бугун орқага сановчи соатни ўрнатдик. Бу соат бизга 2018 йилги жаҳон чемпионатига қанча вақт қолганини эслатиб туради. Биз шу қолган вақт ичида бу муҳим воқеага тайёргарлик кўрамиз. Фикримизча, бу соатлар футбол фанатлари, мухлисларининг бирлашиш рамзи бўлади", деб айтди Пахомов.

Пахомовнинг айтишича, Сочи инфратузилмаси жаҳон чемпионатини қабул қилишга, шаҳар аҳолиси ўз меҳмондўстлигини кўрсатишга тайёр. Маросимда Рио Олимпиадаси олтин медали соҳиби тенннисчи Елена Веснина ва футболчи Дмитрий Буликин фахрий меҳмонлар бўлдилар.

"Биз она шаҳримизда бундай катта тадбирни ўтказишдек бахтга муяссар бўламиз. Мен ўйлайманки, у кўтаринки кайфиятда ўтади. Мен барчани бу билан табриклайман ва терма жамоамизга омад тилаб қоламан", деб айтди Веснина.

 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50914 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66847 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20454 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77657 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60951 Жамият
Германия олтин захирасининг катта қисмини қайтариб олди
21:01 32 Жаҳон
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
20:55 260 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
Кўпроқ янгиликлар