WADA хакерлар томонидан чоп этилган маълумотларнинг учинчи қисми ҳақиқий эканлигини тасдиқлади

Спорт 17 Сентябрь 2016 5146

Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA) Fancy Bears хакерлик гуруҳи томонидан агентликнинг маълумотлар базаси ADAMS бузиб кирилгандан кейин гуруҳ томонидан чоп этилган маълумотларнинг учинчи қисми ҳақиқий эканлигин тасдиқлади. Бу ҳақда WADA расмий сайтида маълум қилинди.  

Агентликда таъкидланишича, айни вақтда маълумотлар базасини яхшилаш бўйича киберхавфсизлик соҳасидаги ва ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг энг яхши мутахассисларини жалб қилган ҳолда иш олиб борилмоқда. Агентликда янги маълумотлар чоп этилиши кутилмоқда.    

"Хакерлик гуруҳи ўзининг биринчи мақолаларида яна кўпроқ маълумотлар чоп этиш билан таҳдид қилганди. Шунинг учун, афсуски, бу кутилмаган ҳолат бўлмайди ва биз бунга тайёр туришимиз керак. Барча манфаатдор томонлар WADA вакиллари томонидан халқаро ҳуқуқ-тартибот муассасалари ҳамда киберхавфсизлик соҳасидаги мутахассислар билан ADAMS тизими ҳимояланган бўлишини кафолатлаш учун маслаҳатлашувлар олиб борилаётганини билиши керак", дейилди WADA хабарида.

Шунингдек, спортчиларга даволаш мақсадида тақиқланган воситаларни қўллаш учун ҳуқуқ берувчи шароитлар ҳам маълум бўлди. Биринчи навбатда бундай рухсатларни спорт федерациялари ва аксилдопинг ташкилотлари берган ва бу даволашда қўллашнинг халқаро стандартлари шартларига мос келгандагина бу ҳолатлар WADA томонидан ўрганиб чиқилган.

Аввалроқ хакерлик гуруҳи америкалик етакчи спортчилар WADA рухсати билан тақиқланган моддаларни мунтазам равишда истеъмол қилганлари ҳақидаги ҳужжатларни чоп этганди. WADAнинг мустақил комиссияси раҳбари Ричард Макларен тақиқланган моддалар сақлаган воситалар қўлланганини тан олган.

 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53291 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 68905 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36350 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20881 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79253 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61306 Жамият
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 144 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 303 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 169 Жамият
Европа Иттифоқининг Британияда яшовчи фуқароларига депортация қилинишлари ҳақида хатлар юборилди
21:50 390 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар