Австралия Сурияда ҳукумат ҳарбийларига ҳужумда иштирок этганини тан олди

Жаҳон 18 Сентябрь 2016 6821

Австралия Мудофаа вазирлиги мамлакат қуролли кучлари самолётлари АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция таркибида Сурия ҳукумати ҳарбийлари устида хатолик туфайли амалга оширилган амалиётда иштирок этганини тан олди.

«Австралия самолётлари коалициянинг ушбу ҳарбий амалиётида иштирок этган самолётлар қаторида бор эди. Лекин биз суриялик ҳарбийларни қасддан ўққа тутганимиз йўқ. Бу ҳужум туфайли ҳалок бўлган суриялик ҳарбийларнинг ўлими учун ҳамдардлик билдирамиз», – дея Австралия мудофаа вазирлиги баёнотини келтирган АВС.

Сурия шарқида, Дайр аз-Заврда хатолик туфайли берилган зарбалар туфайли турли манбаларга кўра 62 нафардан 83 нафаргача бўлган суриялик ҳарбий ҳалок бўлди, 100 нафардан ортиғи яраланди.

Бундан олдинроқ, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Саманта Пауэр Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг Сурия армиясига қаратилган зарбалар Вашингтон ИШИДни ҳимоя қилаётгани тўғрисида хулосага келишга сабаб бўлаётгани ҳақидаги баёнотига кескин муносабат билдириб, Россия томонини Сурия масаласидаги келишувга риоя этмаётганини қўшимча қилиб ўтганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар