Эронлик велопойгачи Бахман Голбарнажот Риодаги Паралимпиадада шоссе пойгаси мусобақасида велосипеддан йиқилиб тушгандан кейин вафот этди, деб хабар бермоқда Insidethegames.

Спортчи 48 ёшда бўлган. У шифохонага олиб кетилаётганда йўлда юраги уришдан тўхтаган.

Риодаги Паралимпиада бугун, 18 сентябрда ўз ниҳоясига етади.