ОИТС, сил ва безгакка қарши курашувчи глобал жамғарма бу касалликларни 2030 йилгача йўқ қилиш учун 12,9 млрд доллар йиғди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Жамғарма ҳукуматлар, диний ташкилотлар ва хусусий ҳамкорларга Монреалдаги анжуманга 13 млрд доллар йиғиш илтимоси билан мурожаат қилганди.

"Биз келажакда 8 млн кишининг ҳаётини муваффақиятли сақлаб қолиш ҳақида ишонч билан гапиришимиз мумкин", деб айтди Билл Гейтс ва қўшиқчи Боно кабилар қатнашган анжуманда Канада бош вазири Жастин Трюдо.

Трюдонинг айтишича, бу анжуман ўзига тортган эътибор жамғармага келувчи хайр-эҳсонлар тўхтамаслигини ишонч билан айтишга ижозат беради.