АҚШнинг Миннесота штатидаги ҳужумни ИШИД террорчилик гуруҳи тарафдори амалга оширган, деб хабар бермоқда ИШИДга рўйхушлик қилувчи ахборот агентлигига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.   

Миннесотадаги Сент-Клауд шаҳрида пичоқ билан қуролланган эркак савдо марказига келганларга ҳужум қилиши оқибатида 8 киши жароҳат олган.

Маҳаллий полиция бошлиғи Уильям Андерсоннинг айтишича, эркак ҳужумдан аввал жабрланувчидан у мусулмонми-йўқлигини сўраган.