Испания фуқаролик гвардияси Кастилия-Ла-Манча мухтор ҳамжамиятида жойлашган виллада 4 та бўлакланган жасад топди. Жасадлардан иккиси ёш болаларга тегишли. Бу ҳақда EFE ахборот агентлиги хабар бермоқда.    

Агентлик маълумотларига кўра, уй аҳолиси 3,5 минг кишини ташкил қиладиган Пиос муниципалитетида жойлашган. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари жасадларни қўшнилардан бири вилла атрофидан келаётган бадбўй ҳид ҳақида шикоят қилгандан кейин аниқлаган. 

Таъкидланишича, уйда уни ижарага олган бразилияликлар яшаган. Полиция ушбу ҳолат юзасидан тергов бошлаган.