Ўтган ҳафтада Хитойда маълумотлари пайдо бўлган янги буклама смартфон -Samsung Galaxy Folder 2 сурати ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Бу ҳақда Sammobile хабар берган

SM-W2017 сурати дастлаб Weibo микроблоглар хизматида тарқалган.

Sammobile маълумотига кўра, янги смартфон дисплейи - 4,2 дюйм (Super AMOLED). Ташқи жиҳатдан буклама қурилма Galaxy J арзон линия смартфонларини эслатади.

Galaxy Folder 2 тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 820 процессори, 64 Гб ички ва 4 Гб тезкор хотира, 12 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камерага эга.

Қурилма Android 6.0.1 Marshmallow операцион тизимида ишлайди.

Смартфоннинг расмий нархи эълон қилинганича йўқ, аммо унинг 300 доллар атрофида сотувга чиқиши кутилмоқда.