Рим папаси Франциск коррупциячиларни гиёҳвандларга қиёслади, деб хабар бермоқда Италиянинг ANSA ахборот агентлиги.  

"Ҳаёт йўли бизни икки йўлдан бирини: ҳалоллик ва нопоклик, содиқлик ва содиқмаслик, эгоистлик ва альтруизм, яхшилик ва ёмонликни танлашга олиб келади. Бир вақтда икки йўлда бўлишнинг иложи йўқ, чунки уларнинг йўналиши ҳар хил. Кимки коррупция йўлидан борса, гиёҳванд каби бўлади. Унга гўёки коррупцияни исталган вақтда ташлай оладигандек туюлади, бироқ коррупция боғлиқлик ҳамда қашшоқлик ва азоб келтиради", деб айтди папа.