Рио Паралимпиадасида найза улоқтириш спорт турида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчи Нозимахон Қаюмова 44.58 метрлик натижа билан жаҳон рекордини ўрнатиб, мусобақаларнинг олтин медалига сазовор бўлди.

Қаюмованинг медали Ўзбекистон делегациясининг 8-олтин ва умумий ҳисобда 31-медали бўлди.