Теннис. Ўзбекистон Швейцарияга ютқазиб, жаҳон лигасига чиқа олмади

Спорт 18 Сентябрь 2016 4246

Бугун теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубоги доирасидаги Ўзбекистон – Швейцария учрашуви ўтказилди.

Ўзбекистон терма жамоаси бу сафар ҳам Жаҳон лигасига чиқиш имкониятидан фойдалана олмади. Тўртта учрашувдан кейин ҳисоб 2:2 бўлиб турганди. 

Бундан олдинроқ Денис Истомин Хенри Лааксоненни - 3:1 - 6:7 (3), 7:6 (6), 7:6 (6), 7:5 ҳисобларида енгганди.

Лекин ҳал қилувчи бешинчи учрашувда 18 ёшли теннисчи Жўрабек Каримов ютқазди.

У Энтони Бельерга қарши кечган баҳсда 2:6, 4:6, 7:6(8:6), 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Қайд этиш керакки, Тошкентга Швейцария терма жамоаси таркибида дунё тенниси юлдузлари Стен Вавринка ва Рожер Федерер келмаганди.

Шу тариқа, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган Швейцария терма жамоаси Жаҳон лигасидаги ўрнини сақлаб қолди. Ўзбекистон терма жамоаси эса Осиё-Океания минтақасининг биринчи гуруҳида ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси саралашда Хитой теннисчиларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

Швейцарияликлар эса Жаҳон лигаси биринчи босқичида Италияга қарши ўйин ўтказиб, 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраганди. Ўзбекистон – Швейцария учрашуви ғолиби Жаҳон лигасига йўлланмани қўлга киритди. 

Манба: olamsport.com

Кўпроқ янгиликлар