2016 йилда 176та тадбиркорлик субъекти 255 млн долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилди

Иқтисодиёт 19 Сентябрь 2016 6266

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тадбиркор ва фермерларга яқиндан кўмаклашиш мақсадида ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш масалаларига бағишланган семинарлар ўтказди.
    
– Мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган туманларда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўтказилган семинарларда тадбиркор, фермерларни маҳсулотларни экспортга тайёрлаш, ишончли харидорлар топиш, хорижий кўргазма ва ярмаркаларда қатнашиш борасидаги янгиликлар билан яқиндан таништирдик, – дейди жамғарма бўлим бошлиғи Марат Жўраев. – Экспорт шартномаларини тузиш, маҳсулотларга сертификат ва лицензиялар олиш, логистикани ташкил қилиш ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича  амалий билим ва кўникмаларини янада бойитдик.

Жаҳон бозорида бирор маҳсулотга харидор топиш осон иш эмас. Бунда юқори сифат ва қулай нарх муҳим аҳамиятга эга. Юртимизда  етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бундай сифатларга эгалиги мева-сабзавот, полиз экинларига талабнинг ортишига сабаб бўлмоқда. 

Мамлакатимиз ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёда етакчи ўнта давлат қаторига кирди. Зеро, юртимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, саноат усулида чуқур қайта ишлаш ва ички истеъмолдан ортиқ қисмини экспорт қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Етиштирилаётган маҳсулотлар жаҳон бозорида муносиб ўрин эгаллаши, экспорт фаолиятига янги тадбиркорларни жалб қилиш ҳамда уларнинг салоҳиятини оширишда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ўзининг муносиб ҳиссасини кўшмоқда.

2016 йилнинг ўтган даврида жамғарма томонидан 625 қишлоқ хўжалигида банд фермер ва тадбиркорлик субъектига ўз маҳсулотларини экспорт қилишда ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий хизматлар кўрсатилиб, бунинг натижасида 176 тадбиркорлик субъекти томонидан 255 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Шаҳрисабз туманидаги “Шаҳрисабз мева-сабзавот” агрофирмаси шу йили таъсис этилган. Унинг фаолияти асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига ихтисослашган. Агрофирманинг 2016 йилга мўлжалланган манфаатли шартномалари умумий суммаси 20 миллион долларни ташкил этмоқда.

Хорижликлар юртимизда етиштирилган кўкатга ҳам катта қизиқиш билдирмоқда. Мисол учун, Ғузор туманидаги “Лавр фарм” масъулияти чекланган жамияти Украинага қуритилган шивит экспорт қилиш бўйича келишувга эришган. Бу қиймати 1 миллион 200 минг долларлик манфаатли шартномалардан бири, холос.

Жаҳон бозорида юқори баҳоланаётган мева-сабзавот, полиз экинлари ва узумга харидор кўп. Буни даланинг ўзиданоқ сараланиб экспортга жўнатилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг кундан-кунга ортиб бораётгани ифодалаб турибди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46252 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7196 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18499 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1092 Спорт
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар