АҚШ ва Норвегия ҳукуматлари Колумбия ҳукуматига мамлакатнинг турли ҳудудларида ҳукумат ва исёнчилар орасидаги кўп йиллик ихтилофдан кейин қолган миналарни йўқотиш бўйича дастур доирасида миллионлаб доллар ажратишга ваъда бердилар.

Нью-Йоркдаги учрашувда АҚШ Давлат котиби Жон Керри АҚШ Колумбияга бу мақсадлар учун 36 млн доллар ажратишини маълум қилди.

Колумбия ҳукумати ва ФАРК (Колумбиянинг инқилобий қуролли кучлари) исёнчилари орасида ўтган ойда эришилган тинчлик битимлари шартларига амал қилинишини кузатувчи давлатлардан бири бўлган Норвегия яна 22 млн доллар ажратишга тайёрлигини билдирган.

Колумбиянинг кўплаб муниципалитетларида ҳанузгача миналаштирилган катта ҳудудлар қолмоқда. Колумбия миналаштирилган ҳудудлар майдонининг катталиги бўйича Афғонистондан кейин дунёда иккинчи ўринда туради.