АҚШ ҳукуматининг Россия Давлат думаси учун Қрим ҳудудида бўлиб ўтган сайлов натижаларини тан олишни рад этганини минтақага ўтказилаётган сиёсий босим сифатида баҳолаш керак. Япониянинг "Иссуй-Кай" ватанпарварлик ташкилоти раиси Мицухиро Кимура шундай фикрни илгари сурган.

Аввалроқ, Украина президенти Петр Порошенко G7 ва ЕИ мамлакатларини Россия Давлат думаси учун Қрим ва Севастополда бўлиб ўтажак сайловларнинг ҳуқуқийлигини тан олмасликка чақирган эди. Шундан сўнг, АҚШ Қрим ҳудудида бўлиб ўтган овоз бериш жараёнини тан олмаслигини эълон қилди. Европанинг қатор мамлакатлари ТИВлари ҳам шундай йўл тутди.  

"Қўшма Штатларнинг Давлат департаменти воситасида сайлов натижалари эълон қилинмасидан аввалроқ, Қримдаги сайлов натижаларини ҳар қандай ҳолатда ҳам тан олмаслигини билдириши, мен учун шубҳали ва йўл қўйиш мумкин бўлмаган ҳодисадир. Ва бу асли нотўғридир", — деган Кимура журналистларга. У, сайлов куни Симферополь, Баҳчасарой, Евпатория, Сака ва Симферополь туманларидаги овоз бериш участкаларига ташриф буюрган. 

Япониялик сиёсатчи ғарб мамлакатларининг қримликлар иродасини тан олмаслик сиёсатини давом эттираётганидан афсус билдирган. 

Россия Давлат думаси учун илк бор сайловлар ўтказилган Қримда 3та бир мандатли сайлов округи ва Севастополь шаҳрида битта округ ташкил этилди. Яриморолнинг 1,8 млн аҳолиси овоз бериш ҳуқуқига эга.