Австралияда қуёш батареялари ўрнатиладиган машиналар серияли ишлаб чиқарилади

Технология 19 Сентябрь 2016 3303

Австралиянинг Clenergy Team Arrow компанияси қуёш батареясидан қувват олувчи пойга прототипини ишлаб чиқди. Фирма раҳбарияти бу машинанинг серияли русумини конвейерга қўйишни режалаштирмоқда. 

Модель Arrow STF деб номланган. Унинг илк намойиши 8-15 октябрь кунлари Австралияда ташкил этиладиган 3000 километрлик World Solar Challenge марафонида бўлиб ўтади. Унда, фақатгина қуёш батареясидан қувватланувчи машиналаргина қатнаша олади. 

Arrow STF моделига иккита электр двигатель ўрнатилган бўлиб, уларнинг от кучига ойдинлик киритилмаган. Моторлар ҳаракатланиш учун қувватни қуёш батареялари энергиясини тўпловчи литий-ион аккумуляторидан олади. Автомобилга ўрнатилган қуёш элементлари майдони 5 метр квадратни ташкил этади. 

Arrow STF машинаси шаҳар шароитида минг километрдан ортиқроқ масофани босиб ўта олади. Магистрал йўллардаги тезликда ҳаракатланса, 300-400 км масофани ортда қолдиради. Зарурат бўлганда, хўжалик электр тармоғидан ҳам қувватланиши мумкин. 

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, STF моделининг аэродинамик самарадорлиги, ҳозирда мавжуд автомобилларникидан юқоридир. 

Ҳозирча, Arrow STF серияли тарзда ишлаб чиқарилиши номаълум бўлса-да, Clenergy Team Arrow компаниясида маълум қилишларича, улар модель учун бир неча буюртма қабул қилишган. Бундан ташқари, компания сайтида онлайн буюртма бериш имкони ҳам мавжуд. 

ABC.net.au хабар беришича, бу машинанинг бир нусхаси 250 минг доллар атрофида бўлади. Бироқ, автомобилга совутгич ўрнатилиши даргумон. 

 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар