Буюк Британия Мудофаа вазирлиги шанба куни Сурия ҳукумати ҳарбийларининг ҳалок бўлишига олиб келган амалиётда иштирок этгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Вазирлик баёноти Ассошиэйтед Пресс томонидан чоп этилган.

Унда Британия "коалиция билан тўла ҳажмда ҳамкорлик қилиши" қайд этилган.

Сурия шарқида, Дайр аз-Зорда хатолик туфайли берилган зарбалар туфайли турли манбаларга кўра 62 нафардан 83 нафаргача бўлган суриялик ҳарбий ҳалок бўлди, 100 нафардан ортиғи яраланди.

Бунгача, АҚШ билан бирга Австралия ҳамда Дания самолётлари ҳам бу амалиётда иштирок этгани тасдиқланганди.

Пентагон бу ҳужум хатолик туфайли рўй берганини маълум қилиб ва ҳалок бўлганлар учун ҳамдардлик билдирган.