Канаданинг Фрейзер институти дунё мамлакатларидаги иқтисодий эркинлик индексини акс эттирувчи рейтингини эълон қилди. 

Умуман, мазкур рўйхатга 159 давлат номи киритилган. Рейтингнинг етакчи давлатлар ўнлигига: Ҳонгконг, Сингапур, Янги Зеландия, Швейцария, Канада, Грузия, Ирландия, Маврикий, БАА, Австралия ва Буюк Британия киритилган. АҚШ 16-ўринга жойлаштирилган, Германия 30, Япония эса 40-ўринга муносиб кўрилган. 

Қайд этиш жоизки, Wall Street Journal газетаси ва Heritage Foundation тадқиқот маркази томонидан ҳисоблаб чиқарилувчи иқтисодий эркинлик таҳлили 1995 йилдан бери тузилади.