Фото: Москвадаги биринчи КурбанFEST-2016 байрами қандай ўтди?

Жамият 19 Сентябрь 2016 8616

17 сентябрь куни Москвадаги “Парк Победы” хиёбонида Қурбон Ҳайити байрами муносабати билан хайрия тадбири бўлиб ўтди. Мазкур байрам илк бора ўтказилаётганига қарамай, 5 мингдан зиёд меҳмонларни жамлади.

Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси ва Москва шаҳри мусулмонлари диний идораси “САФМАР” ва “Закот” хайрия фондлари билан ҳамкорликда ташкил этилган байрамда кун давомида концерт дастурлари, мушоҳадали ва ижодий саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Очиқ майдонда ўтказилган оммавий-маданий тадбирнинг расмий қисмини муфтий Илдар ҳазрат Аляутдинов табрик сўзи билан очиб берди.

Тадбир бошланганидан то сўнггига қадар майдонда “Оламнинг яратилиши” халқаро фестивалининг “Кашфиёт” йўналиши совриндорлари томонидан куй-оҳанглар янграб турди. Роберт Юлдашев, Саида Мухаметзянова, Ильгиза Шайхразиева, Ҳадиса Сабиева томонидан ижро этилган диний қўшиқлар, “Девон” ва “Адат” этногуруҳларининг чиқишлари ҳам йиғилганларга манзур бўлди.

Шунингдек, тадбирда диний китоблар ва фойдали маҳсулотлар ярмаркаси ўтказилди. Меҳмонлар Россия халқлари пазандалари ва ҳомийлар томонидан ҳозирланган турли тансиқ таомлар билан сийланди. Болалар учун эса ўйин майдонлари, совға-саломли интерактив ҳудудлар хизматда бўлиб, уларга чексиз шоду хуррамлик бағишлади.

Кенг миқёсда ўтказилган КурбанFest ташаббускорлари мазкур тадбирда мунтазам равишда “бир-биримизга яқин” шиорини таъкидлашди.

Манба: tayanch.ru

Суратлар муаллифи: Соҳиба Ҳайитбоева

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27912 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14813 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55926 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 314 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 357 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1587 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 381 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 431 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 591 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар