Францияда пластик чашкалар, ликопчалар ва бошқа шундай материалдан тайёрланган идишлар истеъмолдан чиқарилиши ҳамда ўрнига биологик тоза маҳсулотлардан идишлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди. Бу ҳақда The Independent хабар тарқатган.

Ушбу қонун 2020 йилдан кучга киради. Бу қонун Франция ҳукуматининг иқлим масалаларига қарши курашининг бир қисмидир.

Бир қатор экологик ташкилотлар ушбу тақиқни қўллаб-қувватлашди. Шу билан бирга бу қонун лойиҳаси муаллифлари Европа иттифоқининг маҳсулотларни эркин ташиш тамойилига зид ҳаракат қилганига эътибор қаратганлар ҳам бўлган.

Бундан олдинроқ, Буюк Британияда махсус давлат дастури орқали пластик пакетларга бўлган сўров 90 фоизга қисқаргани ҳақида хабар берилганди.