Таркибига Google компанияси кирувчи Alphabet холдинги, Yahoo! ва Microsoft компаниялари қидирув тизимларида ҳомила жинсини у туғилгунгача аниқлашда ёрдам берувчи хизматлар рекламасини блоклайди. Бундай чоралар Ҳиндистондаги жинсий тенгсизлик муаммоларини ечишга қаратилган қонунчилик билан боғланган.  

Аввалроқ Ҳиндистон олий суди глобал қидирув тизимларини маҳаллий қонунларни бузишда айблаганди. Мамлакат ҳукумати интернет-корпорацияларни агар улар Ҳиндистон бозори қоидалари бўйича ишлашдан бош тортсалар, бу компаниялар фаолияти тўхтатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Суд шунингдек жинсни аниқлаш билан боғлиқ бутун контентнинг илгари сурилишини бекор қилишга уринмоқда.

Бундай хизматлар Ҳиндистонда 1994 йилдан тақиқланган. Бу тақиқлов агар ҳомила жинси қиз бўлса, абортлар қилиниши билан боғланган. Ҳиндистонда шунингдек қизларнинг эрта ёшида ўлдирилишлари энг кўп миқдорда эканлиги қайд қилинган. 

Ҳиндистонлик ота-оналар ўғил фарзанд кўришни исташади, чунки уларга фамилияни бериш ва улар ишончлироқ боқувчилар ҳисобланадилар.