Google’нинг янги мессенжери 21 сентябрда чиқади

Технология 19 Сентябрь 2016 3693

Google’нинг янги мессенжери – Allo дастури ҳақидаги илк маълумотлар май ойида ўтган I/O анжуманида пайдо бўлганди.

Google Allo’нинг чиқиши санаси ҳақида интернетда @evleaks тахаллуси билан маълум бўлган Evan Blass маълум қилди. У ўзининг твиттердаги саҳифасида мессенжер 21 сентябрда чиқишини маълум қилган.

Дастурчиларнинг айтишича, дастур Google’даги ҳисобга олувчи ёзувга эмас, телефон рақамига боғланади. Мессенжер Expressions функциясини олади, унинг ёрдамида фойдаланувчи ўзининг ҳис-туйғуларини аниқроқ ифода қилиш учун юборилаётган хабардаги матн ўлчамини танлай олиши мумкин бўлади.  

Яна бир кутилаётган функция Smart Reply бўлиб, у фойдаланувчига суҳбатдошининг хабарларига ақлли жавоб вариантларини тақдим қилади. Бунда доимо такомиллашадиган алгоритм ҳаттоки фотосуратлардаги объектларни ҳам таний олади.

Google август ўртасида видеоқўнғироқлар учун Duo дастурини ишга туширганди. Дастурнинг ўзига хос жиҳати Knock Knock функцияси бўлиб, унга кўра фойдаланувчи қўнғироққа жавоб беришдан аввал суҳбатдошининг олд камерасидаги тасвирни кўра олади. 

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафталиги: Президентнинг водий сафари, овозаси чиққан 11 йиллик таълим, ўзбеклар ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса ва бошқа хабарлар
22:41 / 25.06.2017 30275 Жаҳон
Қобил қори Одилжон ўғли: “Ҳайит мотам эмас, хурсандчилик кунидир”
17:44 / 25.06.2017 43374 Жамият
Time нашри интернетдаги энг нуфузли одамлар кимлигини маълум қилди 
23:22 / 26.06.2017 1247 Жамият
Нидерландияда собиқ турмалар қочқинлар учун бошпанага айлантирилмоқда
23:19 / 26.06.2017 365 Жамият
АҚШда ит яна шаҳар мэри этиб сайланди
22:38 / 26.06.2017 3002 Жамият
Усэйн Болт 2020 йилги Олимпиадада иштирок этиши мумкин
22:35 / 26.06.2017 1031 Спорт
Дайжест: Ўзбекистонда ҳайит байрами, Кореяга кетган ўзбек мигрантларида муаммо, босим остида қолган Telegram ва бошқа хабарлар
22:30 / 26.06.2017 3258 Жаҳон
АҚШ олий суди Трампга мусулмонларга АҚШга киришни қисман тақиқлашга рухсат берди
22:17 / 26.06.2017 1814 Жамият
Хитой стартапи 8 минг долларлик электромобиллар сотишни бошлайди
21:53 / 26.06.2017 2710 Технология
Эрон исботланган газ захиралари бўйича етакчилик қилмоқда
20:48 / 26.06.2017 3938 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар