Хитой қишлоқ хўжалигини ривожлантириш банки мамлакатнинг аграр секторини модернизация қилиш учун 3 трлн юан (450 млрд доллар) ажратади.

Хитой қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хитой қишлоқ хўжалигини ривожлантириш банки миллий озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳамкалаш ҳамда хорижда бизнес билан шуғулланувчи аграрчиларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги келишувни имзолади.

Маблағларни 2020 йилгача ажратиш режалаштирилган. Кишлоқ хўжалигини ривожлантириш банки молиявий кўмакни амалга ошириш ва аграрчилар учун нафли фоиз ставкаси учун жавобгар бўлади.

Таъкидланишича, айни вақтда бу қарор банкнинг аввалги режалари билан боғлиқ-боғлиқмаслиги номаълум. Унга кўра қашшоқликка қарши 3 трлн юан сарфлаш режалаштирилганди. 

Хитой ҳукумати июнда 66 млн қишлоқ аҳолиси қашшоқликдан қутқарилгани ҳақида ҳисобот берганди.