Хитойда сотилган 2та Galaxy Note 7 портлаб кетди

Технология 19 Сентябрь 2016 8075

Хитойда Samsung смартфонлари портлаб кетиши билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга асосланган ҳолда Bloomberg хабар тарқатган.

19 сентябрь куни Жанубий Корея компанияси маҳсулоти бўлган иккита Galaxy Note 7 смартфони портлаши қайд этилган.

Samsung компаниясидагиларнинг билдиришича, бу смартфонларга ATL компанияси томонидан тайёрланган батареялар ўрнатилганди. Бошқа мамлакатларга сотилган ва муаммолар кузатилган смартфонларда эса Samsung SDI компанияси тайёрлаган маҳсулотлар ўрнатилган.

Samsung SDI компанияси Galaxy Note 7 учун батареяларнинг 70 фоизини етказиб берган.

Сентябрь ойи бошида Samsung Galaxy Note 7 сотуви бошланган вақтдан буён АҚШда смартфоннинг ёниб кетиши билан боғлиқ ўнлаб ҳолатлар қайд этилгани маълум бўлгач, компания ўз маҳсулотидан фойдаланиш хавфли эканини тан олди.

Samsung компанияси Galaxy Note 7 ёниб кетишининг дастлабки сабабини маълум қилган. Бунга ишлаб чиқаришдаги хатоликлар сабаб бўлган. Нуқсон батареялар таркибидаги пластинага босим кўрсатилиши натижасида келиб чиққан. Samsung’дагилар батарея шикастланишининг «аниқ сабаби»ни топиш учун янада пухтароқ таҳлил ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Ҳозирда Samsung компанияси Galaxy Note 7 смартфонларини алмаштиришни йўлга қўйган. Барча маҳсулотлар янгисига алмаштириб берилмоқда.

Бу муаммолар компанияга катта зарар келтирмоқда. 12 сентябрь, душанба куни Сеулдаги Корея биржасида савдолар якунланадиган пайт уларнинг нархи донаси учун аввалгидек 1,639 миллион вон (1487 доллар) эмас, 1,465 миллион вонни ташкил этди. 

Экспертлар тахминига кўра, узоқ муддатли истиқболда Galaxy Note 7 билан боғлиқ муаммолар Samsung мавқейига 211 миллиард доллар атрофида зарар келтириши мумкин.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28560 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15287 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56401 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1965 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1539 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 5776 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1538 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1234 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1801 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар