Кун сенсацияси. Ҳисобда ортда қолаётган "Интер" 10 дақиқада икки тўп киритиб "Ювентус"ни мағлуб қилди

Спорт 19 Сентябрь 2016 4777

Италия А Сериясининг 4-туридан ўрин олган "Интер" ва "Ювентус" учрашуви бўлиб ўтди. 

Дастлабки бўлимда ҳар иккала жамоа ҳам гол киритишнинг уддасидан чиқа олмади. 66-дақиқада "Ювентус" ҳимоячиси  Стефан Лихтштайнер гол уриб, ҳисобни очди, - 0:1. 

Бу голдан икки дақиқа ўтиб эса Мауро Икарди мувозанати тиклади, - 1:1. 78-дақиқага келиб эса Иван Перишич эса "Интер"га ғалаба келтирувчи голни киритди ҳамда жамоасига уч очко тақдим қилди. 

"Интер" - "Ювентус" - 2:1

Голлар: Мауро Икарди, 68, Иван Перишич, 78 - Стефан Лихтштайнер, 66.

Огоҳлантиришлар: Медел 46, Банега 83, Ханданович 90 - Лихтштайнер 19, Бардзальи, 28, Асамоа, 45.

Четлатиш: Банега, 90

 

манба:tribuna.uz

Кўпроқ янгиликлар