Малайзия фуқароси бўлган шахс Сингапурдаги халқаро аэропортда 3 ҳафта давомида тунади. Бу ҳақда Stuff хабар тарқатган.

33 ёшли Рейжали Бунтут 21 август куни Куала-Лумпурга учган рейсдан қолиб кетган ва Чанги аэропортида 18 кунни ўтказган. У креслода ухлаган, ланч-ҳудудда овқатланган ва терминалдаги душдан фойдаланган.

Straits Times маълумотига кўра, ушбу собиқ тадбиркор 31та сохта талон ясаган ва бу унга 3та терминалда овқатланиб юриш имконини берган. Терминаллардан бирининг ходими унинг тез-тез ташриф буюраётганига эътибор қаратган ва полицияга хабар берган. Натижада, ушбу малайзиялик 2 ҳафтага озодликдан маҳрум этилган.