Германия канцлери Ангела Меркелнинг Насроний-демократик Иттифоқи икки ҳафта мобайнида иккинчи маротаба маҳаллий сайловларда 1990 йиллардан бери энг ёмон натижасини кўрсатмоқда. Сайловчилар Меркелнинг муҳожирлар учун очиқ эшик сиёсатини маъқул кўрмагани, унинг мағлубиятига сабаб бўлди

"Германия учун муқобил" (AfD) деб номланган муҳожирликка қарши партия сайловчиларнинг 12,9 фоизини тўплаб, 16та федерал ҳудуднинг 10тасида парламент таркибига кирган. 

Парламент сайловларига бир йил қолаётган вақтдаги бундай натижалар Меркелга нисбатан сиёсий босимни ва консерваторлар орасидаги зиддиятни кучайтиради. Бу эса, канцлернинг Бавариядаги социал насронийлар иттифоқидаги ҳамкорларининг танқидига сабаб бўлади. Бавария молия вазири Маркус Зедер ушбу мағлубиятга баҳо бериб, уни сўнгги икки ҳафтадаги "иккинчи жиддий огоҳлантириш" деб атади. 

Икки ҳафта муқаддам, Меркель партияси Германия шарқидаги Мекленбург-Олд Помераниядаги маҳаллий сайловда илк мағлубиятга учрагани канцлернинг муҳожирлик сиёсатини кескинлаштириши зарурлигини англатади. Хусусан, партия йилига қабул қилинаётган муҳожирлар сонини 200.000 киши сифатида чегаралашни хоҳлаётган бўлса-да, Меркель бунга қарши чиқаяпти. 

Канцлернинг муҳожирлик сиёсатига қарши бундай норозилик, Меркель келаси йилги сайловда тўртинчи марта ўз номзодини илгари суриш масаласини сўроқ остига қўяди. Бироқ, унинг партиясида етакчиликка муносиб номзодлар камлиги эътиборга олинса, Меркель барибир энг муносиб номзод бўлиши мумкинлиги аён. 

ZDF телеканалига кўра, Меркелнинг Насроний-демократик иттифоқи 2011 йилги Берлин сайловида қўлга киритган 23,3 фоизлик натижани такрорлай олмаган, аксинча 18 фоиз сайловчиларнинг ишончига сазовор бўлган. 

Социал-демократлар партияси ҳам ўз ўринларини бой берган. Бироқ, улар пойтахт парламентида етакчилигини сақлаб қолган. 

2013 йилда Умумий Европа уйига қарши ташкил этилган "Германия учун муқобил" номли партия ўз тарафдорлари сонини кўпайтириб олган.