18 сентябрда Нью-Йорк ва Нью-Жерсида портлаган портловчи қурилмалар бир одам томонидан тайёрланган бўлган, деб хабар бермоқда ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Fox News телеканали. 

Телеканал бошқа қўшимча маълумот келтирилмаган.

Нью-Йорк полицияси комиссари Жеймс О'Нилнинг айтишича, икки портлаш бир-бири билан боғлиқ.

"Мен портлаган бомба борлиги, бироқ ҳеч ким қўлга олинмаганидан хавотирланмоқдаман", деб айтди О'Нил.

Нью-Йоркнинг Манхэттен туманидаги портлаш оқибатида 25 киши жароҳат олган. Нью-Жерсида хайрия марафони олдидан қўлбола портловчи қурилма портлаган.