«Реал» Испания чемпионатининг 4-турида «Эспаньол» клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Эндиликда мадридликлар клуби Примерада қаторасига 16 марта ғалаба қозонган жамоага айланди: 2015/16 мавсумда 12 ва 2016/17 мавсумда 4 марта.

Бу билан «Реал» Ҳосеп Гвардиола бошчилигидаги «Барселона»нинг 2010/11 йилги мавсумдаги рекордини такрорлади.

«Реал»нинг ғалабали серияси 2 март куни «Леванте»га қарши баҳс (3:1) билан бошланганди.

Манба: Tribuna.uz