Россия банки Росинтербанк, Финпромбанк ва РКБ банкларининг лицензиясини чақириб олди, дейилади Марказий банк сайтида. 

Росинтербанк РФ банклари тизимида 68 ўринда, Финпромбанк - 94, РКБ – 404 ўринда тургани хабар қилинмоқда. 

Ўтган ҳафтада Россия банки Росинтербанкнинг молиявий ҳолатини текшириш мақсадида вақтинча бошқариш вазифасини АСВга юклаган эди. 

"Муваққат бошқарув...фаолиятининг биринчи кунидан Банк раҳбарияти томонидан жиддий қаршиликка учраган, яъни "РосинтерБанк" ОАТБнинг электрон маълумотлар базаси ва активларнинг ҳуқуқий эгалигини тасдиқловчи ахборотларни кўриб чиқишга имкон берилмаган. Шунга кўра, молиявий соғломлаштириш имконияти мавжуд бўлмаган", - дейилади МБ хабарида.