Ўзбекистон ҳукумати 2016 йил 11 сентябрда қабул қилган 293-сонли қарори билан пахта хомашёсининг 2016 йилги харид нархини тасдиқлади. Қарорнинг тўлиқ матни Lex.uz сайтида эълон қилинган.

Унга кўра, пахта толасининг навига мутаносиб равишда бир тонна пахта хом-ашёси учун 317,57 минг сўмдан 2,143 млн сўмгача нарх белгиланган. 

Ҳужжатда қайд этилишича, 2016 йилги пахта ҳосилини йиғиб олишда қўл билан терилган ҳар бир килограмм ўртатолали пахта учун белгиланган хизмат ҳақи 2015 йилга нисбатан 9,6 фоизга оширилиб, 285 сўмни ташкил этади.